Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, амал ниятга кўра (баҳоланади). Ва кишига ўзи ният...
Тўғри матн
Муттафақун алайҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда амаллар ниятларга қараб баҳоланишини хабар бердилар. Бу ҳукм барча ибодат ва муомалаларга тег...
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида ўтирган эдик. Бир пайт кийимлари опп...
Тўғри матн
Муслим ривояти

Умар разияллоҳу анҳу бу ҳадисда қуйидагиларни хабар бермоқдалар: «Бир куни Жаброил алайҳиссалом саҳобаи киромлар олдига улар танимайдиган киши кўриниш...
Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Уфайр номли эшак устида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мингашиб олган эдим. Расулул...
Тўғри матн
Муттафақун алайҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадисда Аллоҳ таолонинг бандалар устидаги ва бандаларнинг Аллоҳ таоло устидаги ҳақлари тўғрисида хабар бе...
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бир одам келиб: «Ё, Расулуллоҳ, икки хислат нима?» –...
Тўғри матн
Муслим ривояти

Бир одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жаннат ёки жаҳаннамга олиб кирадиган икки хислат ҳақида сўради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи...
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабални Яманга юбораётиб, унга дедилар: « Албатта, сен аҳли кито...
Тўғри матн
Муттафақун алайҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳуни Яманга даъватчи ва муаллим қилиб юбораётган вақтларида, насроний қавмларга йўл...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда амаллар ниятларга қараб баҳоланишини хабар бердилар. Бу ҳукм барча ибодат ва муомалаларга тегишлидир. Ким бир амални қилсаю ва амалидан фақат дунёвий манфаатни кўзласа, унга шу нарса берилади ва савобдан маҳрум бўлади. Энди ким Аллоҳга яқинлашишни ният қилган бўлса унга кўп савоб ва ажрлар берилади. Гарчи у амал ейиш ичиш каби оддий амал бўлса ҳам савоб олаверади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқи кўриниши бир хил амални мисол қилиб, унга ниятнинг қанчалик таъсири бор эканини хабар бердилар. Бир киши Аллоҳнинг розилиги учун ҳижрат қилди. Унинг ҳижрати, тўғри нийяти сабабли қабул бўлди. Ва яна бир киши-ки, ҳижрат қилди, ҳижратидан бойлик ёки мансаб ёки бир аёлни мақсад қилди. Бу ҳижрати билан фақат ана ўша дунёвий матосига эришади, лекин унга савоб-ажрдан бирор насиба йўқдир.
Hadeeth details

Умар разияллоҳу анҳу бу ҳадисда қуйидагиларни хабар бермоқдалар: «Бир куни Жаброил алайҳиссалом саҳобаи киромлар олдига улар танимайдиган киши кўринишида келди. Кийимлари оппоқ, сочлари қоп-қора, унда чарчоқ, чанг, сочлари тўзиш, кийимлари кир бўлиш каби сафар аломатлари кўринмас эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдида ўтирганлардан бирортаси у кишини танимасди. Илм олувчи каби бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб ўтирди. Сўнгра ислом дини ҳақида сўради. Шунда Пайғамбаримиз исломнинг беш арконини: Шаҳодат калимасини айтиб иймон келтириш, беш вақт намозни ўз вақтида адо қилиш, закотни керакли инсонларга ўз вақтида бериш, Рамазон рўзасини тутиш ва қўлидан келган одам ҳаж қилиши керак эканини хабар бердилар. Шунда суровчи: «Тўғри айттингиз», — деди. Шунда саҳобалар билмайдигандай бўлиб сураб кейин «тўғри айттингиз» дейишидан ҳайрон қолдилар. Кейин иймон хақида сўради. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам иймоннинг олти арконини баён қилдилар. Улар: Аллоҳ таолони бор деб барча сифатларига иймон келтириш ва яратишга ўхшаш ўзига хос ишларида ҳамда ибодатда яккалашлик. Сўнгра Аллоҳ таоло нурдан яратган ҳеч қачон Аллоҳга осийлик қилмайдиган ва буйруқларини аъло даражада бажарадиган фаришталарга, Аллоҳ томонидан Пайғамбарларга туширилган Таврот, Инжил ва Қуръони Карим каби бошқа китобларга, Аллоҳнинг динини етказувчи Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Ийсо ва уларнинг сўнгиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳим ва саллам каби барча пайғамбарларга, ҳамда қиёмат кунига иймон келтиришдир. Қиёмат: Инсон ўлганидан сўнг қабрдаги ҳаёти, қайта тирилиши, ҳисоб китоб қилиниши сўнгра жаннатга ёки дўзахга кириши каби нарсаларни ўз ичига олади. Сўнгра Аллоҳ ўз илми ва ҳикмати ила тақдирни ёзгани ва У хоҳлагандай уни яратишига қараб тақдирда ёзилган нарсалар бўлишига иймон келтиришлик. Сўнгра Эҳсон ҳақида сўради. Эҳсон – Аллоҳни кўриб тургандай ибодат қилиш, агар у бу даражагача ета олмаса, унда Аллоҳ уни кўриб тургандай ибодат қилиш. Биринчиси мушоҳада даражаси, иккинчиси муроқаба даражаси. Биринчиси иккинчисидан юқорироқ даража ҳисобланади. Сўнгра Қиёмат соати ҳақида сўради. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қиёматнинг вақтини Аллоҳгина билиши, махлуқотлардан эса ҳеч ким билмаслиги ва сўраётган ҳам сўралаётган хам билмаслигини хабар қилдилар. Сўнгра Қиёматнинг аломатлари ҳақида сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чўрилар ва уларнинг болалари кўп бўлиши ёки оналарига чўридай муомала қилиб оқ бўладиган болалар кўпайиши, ҳамда қуй боқувчи камбағал инсонларнинг моли-дунёси кўпайиб чиройли биноларни қуриб бир-бирларига фахрланишлари эканини баён қилдилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу нарсаларни сўраган зот Жаброил экани ва саҳобаларга ўз динларини ўргатиш учун келганини хабар бердилар.
Hadeeth details

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадисда Аллоҳ таолонинг бандалар устидаги ва бандаларнинг Аллоҳ таоло устидаги ҳақлари тўғрисида хабар бердилар. Аллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи Унинг ўзигагина ибодат қилишлари, Унга бирон нарсани шерик қилмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳ устидаги ҳақлари эса У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмаган муваҳҳид бандаларини азобламаслиги. Сўнгра Муоз разияллоҳу анҳу: «Ё Расулуллоҳ, ушбу лутф билан хурсанд бўлишлари ва муждаланишлари учун, одамларга хабар берайинми?» – дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар шу нарсагагина суяниб қолишларидан қўрқиб, бу ҳушхабарни овоза қилишдан қайтардилар.
Hadeeth details

Бир одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жаннат ёки жаҳаннамга олиб кирадиган икки хислат ҳақида сўради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Инсонни жаннатга олиб кирадиган хислат – Аллоҳ таолонинг ёлғиз ўзигагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмай оламдан ўтиши», – деб жавоб бердилар. Жаҳаннамга олиб кирадиган ҳислат эса – инсон Аллоҳга бирор нарсани Рубубиятида, Улуҳиятида ёки асмои сифатларида ширк қилган холда вафот этишидир.
Hadeeth details

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳуни Яманга даъватчи ва муаллим қилиб юбораётган вақтларида, насроний қавмларга йўлиқишини, бунинг учун тайёр туришини ва уларни даъват қилишда дастлаб энг муҳим нарсалардан бошлаши кераклигини баён қилдилар. Шунга кўра, Муоз разияллоҳу анҳу уларни дастлаб «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик бериш билан ақидани тўғрилашларига даъват қилади. Чунки улар Исломга шу шаҳодат калимаси билан кирадилар. Агар улар бунда итоат қилишса, уларни намозни тўлиқ адо этишга буюради. Чунки намоз тавҳиддан кейинги ўринда турадиган энг буюк фарзлардан ҳисобланади. Агар улар намозни барпо қилсалар, уларнинг бойларига молларининг закотини камбағалларига беришларини буюради. Шу ўринда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуни закотга молларининг энг яхшисини олишдан қайтардилар. Чунки закотга молнинг ўртачасини олиш вожибдир. Сўнгра мазлум уни дуоибад қилмаслиги учун зулмдан узоқ туришини тавсия қилдилар. Чунки мазлумнинг дуоси ижобат бўлади.
Hadeeth details

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда инсонлар ичида Қиёмат кунида у зотнинг шафоати ила энг саодатманд бўладиган киши «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни, яъни Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, деб қалбидан ихлос билан айтган ҳамда ширкдан ва риёдан саломат бўлган киши эканини хабар бердилар.
Hadeeth details

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таоло ширкдан энг беҳожат Зот эканини ва У Зот ҳамма нарсадан беҳожатлигини хабар бермоқдалар. Агар инсон ибодатлардан бирини бажарса-ю, уни ҳам Аллоҳ учун, ҳам Аллоҳдан ўзга учун қилса, Аллоҳ таоло уни тарк қилади, ундан амалини қабул қилмайди ва уни ўзига қайтаради. Амални холис Аллоҳ учун қилиш лозимдир. Чунки Аллоҳ таоло фақатгина холис қилинган амални қабул қилур.
Hadeeth details

Бу ҳадиси шарифда, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам умматларининг барчаси жаннатга кириши ва фақатгина бош тортганлар бундан мустасно эканини хабар бердилар. Шунда саҳобалар: «Йо Расулуллоҳ, ким ҳам бош тортарди», – дедилар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавобан: «Ким пайғамбарга итоат қилган ва эргашган бўлса, жаннатга киради. Ким осийлик қилса, шариатга бўйинсунмаса, ёмон амаллари ила (жаннатга) киришдан бош тортибди», – дедилар.
Hadeeth details

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда насронийлар Ийсо ибн Марямни мақташда ҳаддан ошганлари каби мақтовда ва васфлашда шариат белгилаган чегарадан чиқишдан қайтардилар. Расулуллоҳни Аллоҳ таолога хос бўлган сифатлар ва феъллар билан сифатлаш, у зотга ғайбни билишни нисбатлаш, дуо қилишда у зотни Аллоҳга шерик қилиш кабилар шу жумладандир. Сўнгра Пайғамбаримиз ўзларини Аллоҳнинг бандаларидан бири эканларини баён қилиб, «Аллоҳнинг бандаси ва Расули», дейишимизга буюрдилар.
Hadeeth details

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у зотдан нақл қилинган Қуръон ёки Суннат илмини, гарчи битта оят ёки битта ҳадис каби оз бўлса ҳам, етказишга буюрмоқдалар. Лекин етказаётган ёки даъват қилаётган илмни яхши билиши шартдир. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бану Исроил ва уларнинг қиссалари ҳақида шариатимизга зид бўлмаган жойларини баён қилиш мумкинлигини хабар бердилар. Сўнгра ўзларига нисбатан ёлғон тўқишдан огоҳлантириб, кимки у зотга нисбатан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой олишини айтдилар.
Hadeeth details

Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишидан бир ҳадис етиб келса, тўшагида оғанаб олиб: «Орамиздаги барча ишларни ҳал қилиб бергувчи нарса Қуръони каримдир. Унда ҳалол дейилган нарсаларга амал қиламиз, ҳаром нарсалардан эса узоқ турамиз», – деб айтадиган инсонлар замонининг яқинлашганидан дарак бермоқдалар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз суннатларида ҳаром қилган ёки таъқиқлаган барча нарсанинг ҳукми Аллоҳ таолонинг китобидаги ҳукмига тенг эканини ва у киши Раббиларидан етказгувчи (элчи) эканларини баёнладилар.
Hadeeth details

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолога дуо қилиб, ўз қабрларини одамлар улуғлаб сиғинадиган ва унга қараб сажда қиладиган бут каби қилмаслигини сўрадилар. Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло пайғамбарлари қабрини масжид қилиб олган инсонларни Ўз раҳматидан маҳрум қилгани ва узоқлаштирганини хабар бердилар. Чунки қабрларни масжид қилиб олиш, қабрларга ибодат қилишга ва уни жоиз деган эътиқодга олиб барадиган йўлдир.
Hadeeth details