Аллоҳим, қабримни (ибодат қилинадиган) бир бут ҳолига келтирма!
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳим, қабримни (ибодат қилинадиган) бир бут ҳолига келтирма! Аллоҳ пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган қавмни лаънатлади», дедилар».
Тўғри матн
Аҳмад ривояти
Шарҳлаш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолога дуо қилиб, ўз қабрларини одамлар улуғлаб сиғинадиган ва унга қараб сажда қиладиган бут каби қилмаслигини сўрадилар. Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло пайғамбарлари қабрини масжид қилиб олган инсонларни Ўз раҳматидан маҳрум қилгани ва узоқлаштирганини хабар бердилар. Чунки қабрларни масжид қилиб олиш, қабрларга ибодат қилишга ва уни жоиз деган эътиқодга олиб барадиган йўлдир.
Hadeeth benefits
Пайғамбарлар ва солиҳларнинг қабрларига нисбатан шариат белгилаган ҳаддан ошиш, Аллоҳни қўйиб уларга ибодат қилишга олиб борур. Ширкка олиб борувчи йўллардан эса эҳтиёт бўлиш вожибдир.
Қабрдаги инсон Аллоҳга қанча яқин бўлса ҳам, қабр олдида ибодат қилиш ёки уни улуғлаб зиёрат қилиш жоиз эмас.