The Encyclopedia of Ar-Rahman's Guests

Selected material for Pilgrims and Um-rah teaching it in languages of the world

Selected content

Яна...

Selected Quranic verses

Сўнгра одамлар тушган томондан тушинглар ва Аллоҳга истиғфор айтинглар! Албатта, Аллоҳ Мағфиратли, Раҳмлидир.
[سورة البقرة ] • 199
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ Ўзидан ким ғойибона қўрқишини билиш учун сизларни қўлларингиз ва найзаларингиз етгудек (жойдаги) ов каби бирон нарса билан синаб кўради. Шундан кейин ким ҳаддидан ошса, унга аламли азоб бор.
[سورة المائدة ] • 94
Ҳожиларга сув бериш ва Масжидул Ҳаромни обод қилишни Аллоҳга, охират кунига иймон келтирган ва Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилган билан тенг кўрдингизми?! Улар Аллоҳнинг ҳузурида тенг эмаслар. Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас.
[سورة التوبة ] • 19
Сизлар учун уларда маълум муддатгача фойдалар бор. Кейин уларни сўйиш ўрни Қадимги Уйдир.
[سورة الحج ] • 33
Аллоҳга уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормайди. Лекин У Зотга сизлар тарафингиздан бўлган тақво етиб боради. Мана шундай қилиб уларни сизларга бўйсундириб берди. Токи Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани учун У Зотга такбир айтинглар. Яхшилик қилгувчиларга хушхабар беринг.
[سورة الحج ] • 37
Яна...

Selected prophetic hadiths

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ғийбат нима эканлигини биласизларми?» — деб сўрадилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқдир»,— деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дедилар. Шунда улардан бири: «Агар биродаримда мен айтган ўша сифат бор бўлса ҳам ғийбат бўладими?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда бор айбни айтган бўлсанг, ғийбат қилган бўласан. Агар сен айтган сифат унда бўлмаса, бўхтон қилган бўласан», деб жавоб бердилар».
Тўғри матн
Муслим ривояти
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бир одам келиб: «Ё, Расулуллоҳ, икки хислат нима?» – деб савол берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга шерик қилмай оламдан ўтган киши жаннатга, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган киши эса, жаҳаннамга киради», – деб жавоб бердилар.
Тўғри матн
Муслим ривояти
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбуб, улар: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил аъзийм», – дедилар.
Тўғри матн
Муттафақун алайҳ
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амаллари(нинг жазоси ёки мукофоти)га етиб бўлишган»,— дедилар.
Тўғри матн
Бухорий ривояти
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: "Аллоҳ, махлуқотларнинг тақдирларини еру осмонни яратишдан эллик минг йил илгари ёзиб қўйгандир. Арши (ўша пайтда) сувнинг устида эди".
Тўғри матн
Муслим ривояти
Яна...